Февралда Lamborghini Countach 400S суперкари кимошдига қўйилади

Февралда Lamborghini Countach 400S суперкари кимошдига қўйилади

Келгуси ойда Буюк Британияда машҳур Lamborghini Countach 400S автомобили кимошди савдосига қўйилади. Мутахассислар унинг баҳосини 250 минг фунтга чамалашяпти.

Суперкар 1978 йилда намойиш этилган бўлиб, ўша даврда ўз ҳашамати, техник кўрсаткичлари ва дизайни билан кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлган. Lamborghini Countach русумини ишлаб чиқариш 1981 йилдан бошланган. Суперкар эгаси машинаси аъло ҳолатда эканлигини таъкидламоқда.

Автомобилнинг 3,9 литрли V12 двигатели 370 от кучини етказиб беради. Шу кунгача Lamborghini Countach 400S кўп марта қўлдан қўлга ўтди ва айрим ўзгаришларга учради. Ҳозирда жами босган йўли 61 минг км.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"