“Фолксваген” Atlas кроссоверини ишлаб чиқара бошлади

“Фолксваген” Atlas кроссоверини ишлаб чиқара бошлади

Volkswagen ўзининг энг катта кроссоверини йиға бошлаганини эълон қилди. Машина, ҳозирча, Теннесси штатидаги заводда, кейинроқ бошқа мамлакатларда тайёрланади. Чунки у нафақат, АҚШ, балки, Яқин Шарқ, Хитой ва Россияда ҳам сотилиши режалаштирилган. Бошқа давлатларда Teramont номи билан сотилади.

Atlas бу Volkswagen маркасининг янги кроссовери эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Унинг узунлиги 5 метрдан зиёд (“Туарег”дан ҳам узунроқ). Салонида уч қатор ўриндиқлари бор. Салони “Туарег”га қараганда камтарона жиҳозланган.

Албатта, Atlas “Туарег”дан арзонроқ бўлади. Touareg АҚШ бозорида 50 минг доллар турса, “Атлас” нархи 35 мингни ташкил этади.

Асос версияси 2 литрли бензинли турбомотор (238 о.к.) билан чиқарилади. Тўла узатмали тури эса 3,6 литрли V6 двигателга эга (280 о.к.). Узатмалар қутиси автоматик тарзда ишлайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"