Ford ривожланаётган мамлакатлар учун яратилган электрли аравачани патентлади

Ford ривожланаётган мамлакатлар учун яратилган электрли аравачани патентлади

Ғаройиб аравачанинг сурати аввал Carscoops порталида чоп этилди. Ҳозирча, унинг номи йўқ, аммо хусусиятлари ҳақида баъзи нарсалар маълум бўлган.

Аравача велосипед ва машинанинг ўзига хос гибридидир. Унинг асосида букланувчан рама бўлиб, электроаравани тахлаш имконини беради. Электроаравани икки ёки тўрт ўриндиқли қилиб созлаш мумкин.

Patent Yogi нашри аравани электр токи ҳаракатлантиришини ёзди. Томи тахланувчанлиги аравачанинг универсаллигини янада оширади, унга ёмғир-қор хавотирли эмас.

Албатта, унинг баҳоси ҳамёнбоплиги билан ажралиб туриши керак. Шундан келиб чиқиб велосипеддан қиммат, аммо автомобилдан арзон, дея тахмин қилинмоқда. Электроарава Ҳиндистон ва Хитойда оммалашиши мумкин.

Ford аравачани қачон савдога чиқаришини ошкор қилмади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"