“Форд” Tesla Model 3 нинг рақобатчисини ишлаб чиқаётганини тасдиқлади

“Форд” Tesla Model 3 нинг рақобатчисини ишлаб чиқаётганини тасдиқлади

Ford компанияси Tesla Model 3 ва Chevrolet Bolt билан рақобатлашиши мумкин бўлган электромобиль устида ишламоқда. Бу ҳақда, Automotive News ахборотига кўра, компания ижрочи директори Марк Филдс маълум қилди.

Тахминларга кўра, “Форд”нинг янги модели иккита гибрид (бирини оддий электр тармоқ билан қувватлантирса бўлса, иккинчисида бундай имконият бўлмайди) ва битта тўлиқ электр двигателли модификацияларда таклиф қилинади. Тўлиқ электродвигателли “Форд”нинг захираси 320 километр масофага етади.

Америка компаниясининг янги электромобили, катта эҳтимол, Model E деб аталади — Ford компанияси мазкур ном учун эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилиб бўлди. Электрокар 2019 йилдан Ford’нинг Мексикадаги янги заводида йиғила бошлаши мумкин.

Ford компанияси 2020 йилга қадар гибрид ва тўлиқ электр двигателли 13 моделни ишлаб чиқиш учун 4,5 миллиард доллар сармоя киритади.

Ҳозирги вақтда Ford Focus’нинг электр двигателли версияси компаниянинг электрокари ҳисобланади. Мазкур автомобиль 145 от кучига эга двигатель билан таъминланади, унинг йўл захираси 180 километрни ташкил этади. АҚШда бундай Ford Focus 29 минг 170 доллардан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.