Ford заводидаги “ёрдамчи робот”ни томоша қилинг

Ford заводидаги “ёрдамчи робот”ни томоша қилинг

Форд заводидаги ассистент-робот автомобиль йиғувчиларга кундалик ишларни бажаришда кўмаклашади.

Ford ва немисларнинг KUKA Roboter GmbH компанияси ҳамкорликда одамсимон манипулятор яратди. Уни Кўлндаги заводнинг йиғув линиясида синовдан ўтказмоқда. Синовда бўйи бир метрча бўлган иккита робот иштирок этяпти.

Робот инсон қўл ҳаракатини айнан такрорлай олади. Масалан, қаҳва қуя олади. Бирор-бир детални тегишли жойга етказиб тутиб туриши мумкин, қолган ишни жонли хизматчи тугаллайди. Ҳозирги вақтда электрон ёрдамчи Fiesta автомобилига амортизатор ўрнатишга ёрдамлашмоқда.

Робот турли “панжа”лар билан ишлай олади: “кафт”дан тортиб махсус тутқичгача ўрнатиш мумкин. Роботлар йиғув майдончасидан жилмайди, сенсорлари воситасида инсон қўл ҳаракатини “англаб”, ёрдамлашади.

“Роботлар ишни осон тарзда бажаришга ёрдамлашади. Улар ўз қобилияти билан ходимларимиз сафини тўлдиради ҳамда ишлаб чиқариш ва Ford русумларини ясашда янги имкониятлар эшигини очади”, деди “Форд”нинг Европадаги операцион бўлими директори Карл Антон.

Келажакда электрон ёрдамчилар сони “Форд” заводларида янада оширилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"