Фотогалерия: Дунёнинг сирли автомобиль қабристонлари

Фотогалерия: Дунёнинг сирли автомобиль қабристонлари

Бугунги кунда дунёда ҳар йили 10 миллионлаб машиналар ишлаб чиқарилади ва яроқсиз холга келганлари ташлаб юборилади. Баъзилари қайта ишланади, баъзилари эса йўқ. Бугун сизга дунёдаги энг йирик машина қабристонлари ҳақида сўзлаб берамиз.

Бельгиядаги Чатиллион қабристони. Маҳаллий афсоналарга кўра АҚШ аскарлари 2-Жаҳон Урушидан сўнг Америкага қайтаётганда машиналарни кемаларига ортиб кетишолмаган ва қайтиб келиб олиб кетиш мақсадида уларни ўрмонга яшириб кетишган.

Ушбу автомобиллар қабристони Хитойда жойлашган бўлиб унда 100 мингдан зиёд фойдаланилмайдиган машиналар йиғилган.

Бу қабристонда минглаб мототцикл ва скутерларни ҳам учратиш мумкин. Айтиш керакки, Хитой дунёнинг энг йирик мототцикл ишлаб чиқарувчиси.(Йилига 27 млн)

Ушбу қабристон АҚШнинг Флорида штатида жойлашган бўлиб, унда 20-асрнинг эски автоммобилларини кўриш мумкин.

Бу эски машиналар йиғиндиси Калифорнияда жойлашган бўлиб, бир қарашсда дид билан тахланган турли хил спорт, юк машиналари, мототциклларнинг коллекциясини эслатади.

Навбатдаги автомобиль қабристони Қатарда жойлашган бўлиб, унда 24 мингдан ортиқ "жасадлар" бор.

Бугунги фотогалериямизга якун ясайдиган автоқабристон Швецияда жойлашган бўлиб унда таҳминан 700-1000 та машина бор.

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Apollo Arrow