Фотожосуслардан янги туҳфа: энг кучли Mercedes-Benz GLC

Фотожосуслардан янги туҳфа: энг кучли Mercedes-Benz GLC

GTSpirit нашри “қувватлантирилган” Mercedes-AMG GLC 63 йўлтанламасининг илк жосуслик суратларини эълон қилди. Автомобиль немис русумининг Нюрбургрингдаги синов маркази яқинида “тузоқ”қа тушган.

Энг кучли Mercedes-Benz GLC автомобили айни пайтда С63 AMG оиласи учун қўлланилаётган тўрт литр ҳажмли саккиз цилиндрга эга битурбо мотор билан таъминланиши кутилмоқда. Мазкур агрегат 476 ва 510 от кучига эга икки модификацияда тақдим этилади. “Қувватлантирилган” йўлтанламас учун уларнинг ҳар иккиси ҳам таклиф этиладими ёки биттасигина мақбул деб топиладими, ҳозирча хабар қилингани йўқ.

Айни пайтда мазкур моделдаги энг кучли автомобиль Mercedes-AMG GLC 43 4Matic ҳисобланади. Ушбу машина тўрт литр ҳажмли олти цилиндрга эга турбомотор билан таъминланган бўлиб, 367 от кучи ва 520 айлантириш лаҳзасига эга. Кроссовер “юз” тезликка чиқиш учун 4,9 сония сарфлайди. Унинг энг юқори тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади.

GLC 43 тақдимоти март ойи охирида Нью-Йоркдаги автосалонда бўлиб ўтади. GLC талқинининг намойиши эса кузда Франкфуртда ўтказилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.