“ГАЗ” гуруҳи Ўзбекистон билан музокара олиб бормоқда

“ГАЗ” гуруҳи Ўзбекистон билан музокара олиб бормоқда

Россия автомобилсозлик компанияси мамлакатимизда енгил автомобилларни йиғиш ва йўловчи микроавтобуслари учун каркаслар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда sputniknews-uz.com сайти хабар қилади.

Ҳозирги кунда “ГАЗ” компанияси ишлаб чиқарган йўловчи ташиш автомобилларини, асосан, шаҳар ташқарисидаги қатновларда, йўналишли таксиларда учратишимиз мумкин.

“2014 йилда мингдан ортиқ турли техника етказиб бердик. Унинг катта қисмини йўловчи ташиш транспорти ташкил қилади. Йўловчи оқими сийрак бўлган туманлар ва кичик шаҳарларда унга талаб, айниқса, юқори, чунки кам сонли йўловчини тез элтишда асқотади”, дейди компания вакили.

Манбага кўра, ҳозирда томонлар ўзаро маълумот алмашишмоқда, аммо, ҳозирча, ҳужжатлар имзоланмади. Россия томони бу ҳамкорликдан мақсад енгил тижорат автомобилини йиғиш ва автобус каркасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, деб ишонади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#ГАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"