ГАЗ “Собол”нинг ўта ўтувчан версиясини кўрсатди

ГАЗ “Собол”нинг ўта ўтувчан версиясини кўрсатди

Янги модификацияда олд кўприк дифференциалини блоклаш, чиғир (лебёдка), пишиқ металл бампер, радиаторнинг қўшимча ҳимояси мавжуддир.

Автозавод матбуот хизмати хабар беришича, “янги йўлтанламасда юк ва йўловчиларни ташса бўлади, ётоқхона сифатида фойдаланиш ва махсус жиҳозлар ўрнатиш мумкин”. Томига экспедиция юкхонаси ва диод чироқли ёритгичлар ўрнатилган.

ГАЗ заводидан яна бир янгилик: “Газель-Next” металл фургонини ишлаб чиқариш шу йилнинг ёзидан бошланади. Габарити кичрайганлиги (62 смга) манёвр қилиш ва автотураргоҳга жойлаштириш қобилиятини оширади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#газель

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"