“Германия почтаси” машина чиқара бошлади

“Германия почтаси” машина чиқара бошлади

Deutsche Post DHL гуруҳи почтачиларни ўзи ишлаб чиқарган электр фургонларга ўтқазаётибди.

Германиянинг Deutsche Post DHL (DP DHL) компанияси Deutsche Post, DHL ва Deutsche Postbankни бирлаштирган холдингдир. Энди у логистика, почта ва банк хизматларидан ташқари электромобиль ялпи ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. DP DHL машина паркида 30 мингдан ортиқ автомобиль йиғилиб қолган, уларни ўзининг StreetScooter номли электр фургонларга алмаштиришни кўзлаяпти.

Ҳозирча, ягона русум StreetScooter Work B14 узунлиги 4,6 метр, вазни 1,5 тонна. Тўрт куб метр юкни таший олади. Двигатель қуввати 30 кВт, батарея сиғими 20 кВт•соат. Тўла заряд билан 80 км йўл босади, қувватланиши учун 7 соат керак. Энг юқори тезлиги 85 км/соат, почтачи учун етарли.

Бу йили икки мингга яқин “стритскутер” ишлаб чиқариш режалаштирилган. Сал ўтиб фургонлар ортидан икки ғилдиракли Pedelec ва уч ғилдиракли Trike электрли велосипедлари ишлаб чиқарилиб, юкларни хонадонларга етказиб бериш ишларига жалб қилинади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"