Германияда шиллиққурт ЙТҲга сабаб бўлди

Германияда шиллиққурт ЙТҲга сабаб бўлди

Йўл-транспорт ҳодисасига бу гал йирик ҳайвон эмас, майда шиллиққуртлар сабабчи бўлди. Кечқурун бир тўп шиллиққуртлар Германиянинг Падерборн шаҳри яқинидаги автойўлдан ёппа кесиб ўтишди. Ҳашаротларнинг шилимшиғига беланган йўлда Trabant автомобили сирпаниб ағдарилиб кетди.

Немисларнинг The Local нашри истеҳзо билан “немис инженерлиги тожидаги гавҳар” деб таъриф берувчи авторусум жиддий шикастланди, бироқ ёш ҳайдовчига зарар етмади.

Полициячилар шиллиққурт шилимшиғи ЙТҲ содир этиш ҳолати илгари кузатилмаганини билдирди. Шунингдек, тонг отганда йўл қуриб, ҳаракатланиш учун мутлақо хавфсиз ҳолга келгани айтиб ўтилди.

Мавзу:

#Trabant#ЙТҲ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"