GM Uzbekistan «Очиқ осмон остидаги савдолар»да 2 кун ичида 100 дона автомобиль сотди

GM Uzbekistan «Очиқ осмон остидаги савдолар»да 2 кун ичида 100 дона автомобиль сотди

GM Uzbekistan 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган “Очиқ осмон остидаги савдолар”да республика бўйлаб 100 дона автомобиль сотилганлигини маълум қилди, деб ёзади kun.uz.

Шулардан 38 дона "Cobalt", 30 дона "Lacetti", 28 дона "Spark" ва 3 дона "Nexia" автомобилларидир.

Савдо бўйича фаоллик Тошкент, Бухоро, Наманган, Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларида қайд этилган.

Бундан ташқари, Тошкентдаги автосалонлардан бирида бир дона "Malibu" автомобили ҳам сотилди. Эслатиб ўтамиз, “Очиқ осмон остидаги савдолар”га қўйилган барча автомобиллар “45 дақиқада автомобиль!” акцияси бўйича сотувга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan айрим автомобиль моделларининг етказиб бериш муддатларини қисқартирганди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.