GM-Uzbekistan заводида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан акция ўтказилди
Андижон вилоятининг Асака шаҳрида жойлашган GM-Uzbekistan заводида Ўзбекистон мустақиллиги муносабати билан акция ўтказилди. Унда заводда ишлаб чиқарилаётган машиналар ёрдамида 25 рақами ясалди, деб ёзмоқда Kun.Uz.
Эслатиб ўтамиз, мазкур акция ташкилотчилари “Камолот” ЁИҲ бўлиб, у бутун республика бўйлаб ўтказилмоқда.