Haima V70 минивэни нархлари эълон қилинди

Haima V70 минивэни нархлари эълон қилинди

Хитойнинг Haima автомобилсозлик корхонаси яқин-орада савдога чиқариладиган V70 минивэни баҳосини ошкор қилди. Минивэн беш хил комплектацияда харидорга ҳавола қилинади.

Янги автомобиль 13 йил аввалги Mazda 3 русумининг олд узатмали платформасига қурилган, аммо ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. 2 ва 1,5 литрли бензинли моторлари бор. Версиясига қараб олти поғонали механик ёки автоматик узатмалар қутиси ўрнатилган. Харидорда беш, олти ёки етти йўловчига мўлжалланган вариантларини танлаш имкони бор.

Айтиш керакки, олти ва етти ўринли модификацияларидаги учинчи қатор ўриндиқлари кичик ва ўрта ёшдаги мактаб ўқувчиларини олиб юриш учун қулай ишланган.

Минивэн нархи 85 000 – 115 000 юан (тахминан 13 000-17 000 доллар) орасида.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"