Hamkorbank автокредит беришни бошлади

Hamkorbank автокредит беришни бошлади

Hamkorbank автомобил сотиб олиш учун кредит беришни бошлаганлиги ҳақида телеграм канали хабар тарқатди.

“Маблағ етишмаслиги машина сотиб олиш истагингизга  монеълик қиляптими? "Hamkorbank" АТБ автокредитлари сизга ёрдамга келади”, деб ёзилади хабарда.

Hamkorbank автокредитлари иккинчи даражали бозордан сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини харид қилиш имкониятини беради. Автокредитлар ойлик иш ҳақининг минг баробари миқдорида 4 йилга тақдим этилади. Кредит бўйича фоиз ставкаси депозит ҳисоб рақамига қўйилган илк бадал миқдоридан келиб чиқиб ўрнатилади.

Батафсил маълумот олиш учун "Hamkorbank" АТБнинг яқин орадаги филиали ёки 0 800 1-200-200 рақамларига мурожаат қилиш тавсия этилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"