Ҳаракат чоғида “қўл тормози”ни ишга туширсангиз нима бўлади (видео)?

Ҳаракат чоғида “қўл тормози”ни ишга туширсангиз нима бўлади (видео)?

“Қўл тормози” кўплаб автомобилларимизда бор, аммо замонавий автомобилларда у электрон кўринишга ўтказилган. Тугмани босасиз ва тормозланиш амалга ошади.

Анъанавий тортқич ўрнига салонда тугма, тортилувчи пўлат сим ўрнига электромотор ва бошқарув блокига уланган тормоз механизмидан фойдаланилади. Автомобиль тўхтаб турганда тугмани боссангиз, қўзғалмас ҳолга келади. Юраётганда боссангиз-чи?

Буни аввалги хабарларимиздан қадрдон бўлиб қолган Майк 2015 йилда ишлаб чиқарилган Ford Fusion седанида синаб кўрди. 65 км/соат тезликда электрон тўхтаб туриш тормозини босди ва… автомобиль шошилинч тормозланди. Яхши натижа! Аслида бундай ҳолатда асосий тормоз босиб машина тўхтатилади ва кейин тўхтаб туриш тормози ишга туширилади.

Майк нега буни синаб кўрди? Бирор сабаб билан тормоз тепкисини босишнинг иложи топилмай қолганда нима рўй бериши текшириб кўрилди. Электрон тўхтаб туриш тормози ҳаракат чоғида ишга туширилганда, ҳаттоки, бошқаларни огоҳлантириш учун стоп-сигналгача ёнди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"