Haval маркаси остида Blue Label ва Red Label кроссоверлари ишлаб чиқарилади

Haval маркаси остида Blue Label ва Red Label кроссоверлари ишлаб чиқарилади

Хитойнинг Ченду шаҳридаги автосалонда Great Wall компанияси Haval H2 кроссоверини тақдим этибгина қолмасдан, янги маркетинг сиёсатини ҳам эълон қилди.

Haval H2 Blue Label

Haval H2 Blue Label

Haval H2 номли ихчам кроссовер 2013 йилдан бери чиқарилади. Чендуда эса унинг такомиллаштирилган версияси намойиш этилди. Сўнгги хабарга кўра, энди Havalнинг барча автомобиллари икки турга бўлинади: Blue Label – ёшларбоп русум ва Red Label – 30 ёшдан ошганларга мўлжалланган русум.

Haval H2 Red Label

Haval H2 Red Label

Blue Label версияси шиддаткор қиёфага эга. Red Label эса бир оз соддароқ тузилишда. Уларнинг асосий фарқлари фараси, бампери ва эмблема рангидадир. Катталарбоп версиясининг орқа чироқлари ва бампери ўзига хос, шунингдек, салон яхшироқ пардозланган.

Haval H2 Red Label

Haval H2 Red Label

Хўш, механик кўрсаткичлари қандай? Деярли бир хил. Бир ярим литрли бензинли мотор қуввати 150 от кучига тенг. Механик ёки автомат қути билан ишлайди.

Янгиланган Haval H2нинг Blue Label ва Red Label версиялари шу йил охиригача Хитойда савдога чиқади. Кроссовер нархи 85 минг юандан (12 700 доллар) бошланади. Энг зўр модификацияси 110 минг юан (16 500 доллар) туради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"