Ҳайдовчилик гувоҳномаларни алмаштиришнинг замонавий усулидан фойдаланиш учун таклиф

Ҳайдовчилик гувоҳномаларни алмаштиришнинг замонавий усулидан фойдаланиш учун таклиф

"Нега OneID, ягона идентификация тизими, электрон ҳукумат тизимидан фойдаланмайсиз? Ахир барча фуқароларнинг ягона маълумотлар баъзаси мавжуд. Хатто расми ҳам бор. id.egov.uz id.gov.uz сайтлари орқали рўйхатдан ўтиб, фуқароларга уйидан туриб, гувоҳномаларни алмаштириш имконияти борку.

Масалан, мен сайтдан рўйхатдан ўтдим. Базада расмим ҳам бор бошқа маълумотларим ҳам мавжуд. Шу маълумотлар асосида гувоҳномани уй манзилимга етказиб берилишига буюртма бераман. Тўловни ҳам электрон тизим орқали амалга ошираман, банк пластик карта ҳисобидан. Янги права топширилганидан кейин, автоматик равишда эски права ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, уни топширишга ҳам ҳожат қолмайди. Шу тартибда олинса қулай бўлади-ку. Навбатлар йўқолади. Имкони бўлмаганлар эса, бориб ягона дарчадан олаверади.

Янги-янги радарларга миллиардлаб пулларни оқизавермасдан, сал бўлса ҳам аҳолига қулайлик яратиб беринглар, хурматли тепадагилар...."

@avtobloguz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!