Ҳайдовчиси жисмоний шахс бўлган такси автотестдан ўтиши мажбурийми?

Ҳайдовчиси жисмоний шахс бўлган такси автотестдан ўтиши мажбурийми?

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 139-сон ВМҚга асосан

Қуйидагиларнинг малака оширишдан ўтиши шартлиги белгилаб қўйилган:

Юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар, автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслардан ташқари — икки йилда бир марта.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар — маъмурий жазо муддати ниҳоясига етгач ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача.