Honda алкотестер ва автомобиль калитини бирлаштирди

Honda алкотестер ва автомобиль калитини бирлаштирди

Бу ихтирони яратишда Хондага Hitachi компанияси кўмаклашди. Муаллифлар ҳайдовчининг қонидаги алкогол миқдорини қурилма уч сонияда аниқлаб беришини айтмоқда. Зарурият туғилса, автомобилни ўт олдирмай қўяди.

Hondaнинг расмий хабарида келтирилишига қараганда, детектор кўрсатган натижа автомобиль дисплейида акс этади. Алкотестерни ўт олдириш калити билан мувофиқлаштириш эса нафақат маст ҳайдовчи машинасини ўт олдиришига тўсқинлик қилади, балки атрофдагиларни ҳайдовчининг сархуш ҳолатидан огоҳлантиради ҳам.

 

Хонда мутахассислари янги технология ҳайдовчиларнинг ичкилик оқибатида келтириб чиқарадиган йўл-транспорт ҳодисалари сонини сезиларли камайтиришига ишонади. Яқин кунларда қурилмани синаш бошланади. Алкотестер кўрсатган натижа ва унинг ўзи 12-14 апрел куни Детройтдаги SAE конгрессида намойиш этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"