Honda BR-V кроссовери Малайзияда расман намойиш этилди

Honda BR-V кроссовери Малайзияда расман намойиш этилди

Малайзияда шу кунларда ўтказилаётган Malaysia Autoshow-2016 автокўргазмасида Honda Motor Company янги йўлтанламасини расман тақдим қилди. SUV сегментининг таниқли русумларидан бири бўлган кроссовер беш-етти кишини таший олади.

Малайзияда “Хонда”нинг SUV сегментига мансуб икки турдаги машинаси бор: Honda HR-V ва Honda CR-V. Яқин-орада япон маркаси маҳаллий бозорга Honda BR-V кроссоверини ҳам олиб кирмоқчи. Малайзия ОАВнинг етказишига қараганда у йўлтанламаслар орасида энг ҳамёнбопи бўлиши кутилмоқда.

Honda BR-V узунлиги 4453, кенглиги 1735, бўйи 1666 мм. Ғилдираклар базаси 2662 мм. Туби ердан 200 мм баландда. Етти ўриндиқли кроссовернинг юкхона ҳажми 223, беш ўриндиқлисиники эса 539 литрга тенгдир.

Honda BR-V диодли фаралар, 16 дюймли дисклар, 6,1 дюймли сенсор дисплейи бўлган ахборот-кўнгилочар комплекс, ABS+EBD тизими, олд хавфсизлик ёстиқчалари ва яна бир қанча фойдали функцияларга эгадир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"