Honda кичик кроссовер ишлаб чиқаради

Honda кичик кроссовер ишлаб чиқаради

Хонда CR-V русумидан ҳам кичикроқ ва арзонроқ кроссовер ишлаб чиқармоқчилиги ҳақида билдирди. Бу ҳақда Хонданинг Австралия бўлимига асосланиб GoAuto нашри хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда Хонданинг CR-Vдан бир поғона қуйида турувчи русуми бор. У BR-V кроссовери бўлиб, Brio базасида ясалган. Индонезия ва Таиландда сотилади.

Автомобилга 1,5 литрли 120 от кучига эга мотор ўрнатилади, айрим версиялари еттитагача йўловчини сиғдиради.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"