Honda Mazda MX-5га рақобатчи тайёрлайди

Honda Mazda MX-5га рақобатчи тайёрлайди

Янги моделнинг мотори олдида жойлашган, узатма эса орқа ғилдиракни ҳаракатлантиради. Хондачилар Mazda MX-5дан кўра тезкорроқ спорткар ишлаб чиқаришга бел боғлаган. Бунинг учун S2000 номли бўлажак рақобатчига 1,5 литрли турбомотор ўрнатилади. Мотор қуввати 180 от кучига тенг.

Янги спорткарнинг яна бир шиддаткор вариантига 2 литрли 310 от кучига тенг қуввати бор турбомотор ўрнатилади. Иккала двигатель версиялари ҳам 6 поғонали механик трансмиссия билан ишлайди.

Тахмин қилинганидек Honda S2000 гибрид бўлмайди. Аммо компания келажакда гибрид модель яратиш устида бош қотирмоқда.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"