Honda хавфсизлик ёстиқчаси носозлиги сабаб 2,23 млн автомобилини ортга қайтаради

Honda хавфсизлик ёстиқчаси носозлиги сабаб 2,23 млн автомобилини ортга қайтаради

АҚШда сотувга чиқарилган Honda енгил автомобилларида хавфсизлик ёстиқчаси билан боғлиқ муаммо аниқланди. Ёстиқчалар Takata фирмасига тегишли. Қайтариб олинадиган автомобилларнинг 6 турдагиси Honda ва 5 турдагиси Acura компаниясининг маҳсулотларидир.

Носозлик ҳайдовчининг хавфсизлик ёстиқчаси насосида аниқланган. Уларнинг эҳтиёт қисмлари бошқасига алмаштирилади, аммо улар ҳозирда етишмаётганлиги туфайли созлаш ишлари ёзда бошланади. Қайтириб олинган барча автомобиль эгалари 60 кун ичида хабардор этилади.

Honda бундан ташқари пассив хавфсизлик тизимидаги камчилик сабаб яна 341 минг автомобилини АҚШдан қайтариб оляпти. Булар 2008-2010 йилда ишлаб чиқарилган Accord русумларидир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"