Hyundai 2030 йилгача компания учун 80 миллиард доллар сармоя киритади

Hyundai 2030 йилгача компания учун 80 миллиард доллар сармоя киритади

Кореянинг Hyundai концерни 2 март куни 2030 йилгача ўз бизнесини ривожлантиришга 95,5 триллион корея вонини (тахминан 79,21 миллиард доллар) сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилди. Шундай қилиб, ушбу маблағнинг 19,4 триллион вон (16,1 миллиард доллар) янги электромобиль моделларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишга йўналтирилади, деб хабар бермоқда "Reuters". Hyundai Motor Hyundai, Kia, Genesis ва Ioniq брендлари остида автомобиллар ишлаб чиқаради. 2030 йилга бориб концерн ўзининг прогноз қилинган ҳажми бўйича электр транспорт воситалари учун жаҳон бозорининг 7 фоизини эгаллаш ниятида, бу йилига 1,87 миллион автомобиль сотиш даражасига тўғри келади. Бундай ҳолда, операцион маржа 10% ёки ундан кўп бўлади.

Hyundai бош ижрочи директори Чжехун Чангнинг айтишича, глобал микрочиплар танқислиги ва коронавирус пандемиясига қарамай, компания ўз бизнесини ИCE автомобилларидан тоза электр транспорт воситаларига ўтказмоқда.

"Reuters" агентлигининг қайд этишича, Hyundai'нинг электромобиллар ишлаб чиқаришга сармояси катта бўлса-да, 2030 йилгача бу йўналишга 69,43 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштираётган Тoyota компаниясиникидек катта эмас. 2022 йил давомида Hyundai ўзининг барча брендларидаги автомобиллар савдоси жами 12,1 фоизга ўсишини кутмоқда. 2021 йилда гуруҳнинг глобал савдоси 6,92 миллион автомобилни ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 4 фоизга кам.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Hyundai