Hyundai Creta салонининг суратлари расман тақдим этилди

Hyundai Creta салонининг суратлари расман тақдим этилди

Корейс автомобилининг интерьерига боқиб руль чамбарагига кўп вазифа юкланганлигини кўриш мумкин. Иқлим назорати, Bluetooth орқали телефонга уланувчи мултимедиа тизими, двигателни ўт олдириш тугмаси ва бошқа қулайликлар мавжуд. Автомобилсозлар айтишича, юкхона ҳажми 400 литрдан ортиқдир.

Кроссовернинг расмий тақдимот маросимида олд ойнаси, олдинги ва орқа ўриндиқлари, рули иситилиши ҳақида айтилди. Ундан ташқари 2тадан 6тагача хавфсизлик ёстиқчалари ва ESC барқарорлик тизими билан таъминланади.

Эслатиб ўтамиз: Hyundai Creta ихчам кроссовери 1,6 ва 2 литрли (123 ва 149 от кучига эга) бензинли моторлар билан чиқарилади. 6 поғонали узатмалар қутиси ўрнатилган.

Hyundai Creta баҳоси июль ойининг 4 санасида эълон қилинади ва буюртмалар қабул қилиш бошланади. Сотувга августдан чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"