Hyundai компанияси янги водородли кроссовер ишлаб чиқармоқчи

Hyundai компанияси янги водородли кроссовер ишлаб чиқармоқчи

Хабарларга кўра корейс компанияси тамоман янги русум ишлаб чиқармоқчи, аввалдан мавжуд автомобилни такомиллаштиришни кўзда тутаётгани йўқ. Экспертлар янги автомобиль япон автосаноатига, хусусан, Toyota Mirai водородмобилига  муносиб рақобатчи бўлишини олдиндан айтишяпти. Япон водородмобили Тойота Мираи ўз харидоргирлиги билан кутилмаган натижани кўрсатгани ҳақида хабар берган эдик.

Янги автомобиль ёқилғиси 800 км йўл босишга етади. Энг юқори тезлиги 180 км/соат. Ҳозирги кунда компаниянинг энг яхши водородмобилларидан бири Hyundai Tucson Fuel Cell бўлиб, унинг йўл захираси 594 кмга етади, энг юқори тезлиги эса 161 км/соат.

Эслатиб ўтамиз: Hyundai Motor Company Жанубий Кореянинг автомобилсозлик компанияси бўлиб, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатдан жаҳонда тўртинчи ўринда туради. “Hyundai” “замонавий” маъносини билдиради.

2006 йилнинг ёзида футбол бўйича жаҳон кубогида Hyundai компаниясининг водородга юрадиган автобуси Берлинда туристларни ташиган. Автобуснинг ёнилғи элементи қуввати 160 кВт бўлиб, тўла ёнилғи билан 300 км йўл босган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"