Hyundai ўзининг энг арзон машинасини ишлаб чиқармоқчи

Hyundai ўзининг энг арзон машинасини ишлаб чиқармоқчи

Корея компанияси ишлаб чиқарадиган янги кроссовери Ҳиндистон бозори учун мўлжалланган. У Renault Kwid рақобатчиси бўлади. Тўсқичи (обвес) пластикдан ясалиши, туби ердан баландроқ бўлиши кутиляпти.

Ҳиндистон автобозорида 2015 йилдан бери Renault Kwid сотилади. Машинанинг 0,8 литрли мотори 54 от кучига тенг қувват етказиб беради. Нархи 4,4 минг доллар. Hyundai бўлажак кроссоверининг нархи эса 4 минг доллар бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"