Hyundai ва Kia Хитойда арзон автомобиллар ишлаб чиқармоқчи

Hyundai ва Kia Хитойда арзон автомобиллар ишлаб чиқармоқчи

Hyundai-Kia бирлашмаси Хитой автобозорига бир неча турдаги ҳамёнбоп машиналари билан кирмоқчи. Хорижий нашрлар хабар беришича, илк SUV Hyundai Чанжоудаги корхонада ишлаб чиқара бошланади. Бир йилдан сўнг Hyundai и Kiaнинг камлитражли ихчам автомобиллари пайдо бўлади.

Кроссоверлар нархини пасайтириш учун Hyundai-Kia имкон қадар Хитойнинг ўзида ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлардан фойдаланмоқчи. Янги автомобиллар устида ишлаётганлар ҳам Хитойдаги тадқиқот марказининг мутахассисларидир.

Осмон ости мамлакатидаги кучли рақобат туфайли автобозорда Hyundai-Kia ҳиссаси тобора камайиб, ўтган йили 9 фоиздан камроқни ташкил қилди. Шу сабабли корейс компанияси арзон автомобиллар ишлаб чиқариб мавқеини тикламоқчи.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"