Hyundai йиғилувчи самокатни тақдим қилди

Hyundai йиғилувчи самокатни тақдим қилди

Шахсий автомобиллар одамларнинг ҳаётидан ўрин олган, бироқ шаҳарлар кўчаларида транспортнинг ортиб бориши сабабли аҳоли пункти марказига машиналар киришини тақиқлаш ҳамда умумий автотураргоҳлар яратишга мажбур бўлинмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Буларнинг барчаси ҳаммада ҳам керакли бино эшигигача келиш ва машинани шу ерда қолдириш имконияти бўлмаслигига олиб келади. Баъзида машиналарни узоқроқда қолдириб, қолган йўлни пиёда босиб ўтишга тўғри келади.

Hyundai компанияси бундай вазиятларда йўлга кетадиган вақтни минималлаштириш ва ҳаракатланишни қулай қилиш мақсадида йиғилувчи электр самокат IONIQ Scooter’дан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.