Икки йилда РФ президенти рус лимузинига ўтиради

Икки йилда РФ президенти рус лимузинига ўтиради

Россиялик инженерлар ўз миллий автомобилларини яратиш учун бошлаган “Кортеж” лойиҳаси охирлаб қолди. “Кортеж”чиларга двигателни ясашда Porsche компанияси кўмаклашган.

Айтиб ўтиш керакки, янги лимузинни синаш ишлари йил бўйи давом этади, седанни синаш эса апрелда бошланади.

“Кортеж” доирасида, бундан ташқари, минивэн ва кроссовер яратилган бўлиб, улар ҳам шу йили синовдан ўтказилади.

Лойиҳага мансуб автомобиллар РФ президентини олиб юришга мўлжалланган. Шунингдек, оддий фуқаролар учун ҳам транспорт воситалари ишлаб чиқарилади.

Россиялик ҳарбийлар мазкур лойиҳа доирасида зирҳланган йўлтанламас ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"