iPhone машина калити вазифасини бажаради

iPhone машина калити вазифасини бажаради

Apple компанияси машина калити ўрнига “айфон”дан фойдаланувчи тизимни патентлади. Технология Apple электромобилларида қўлланиши мумкин.

iPhone ёрдамида автомобиль эшикларини очиш ва ёпишдан ташқари двигателни ўт олдириш ҳам мумкин. Смартфон ва автомобиль Bluetooth воситасида алоқа ўрнатади. Ҳайдовчи машинасига яқинлашганида тизим фаоллашади. Машинаси кўп одамлар iPhone иловаси ёрдамида бир нечта рақамли калитни “олиб юриши” мумкин. Ушбу функция машинани ижарага олишда ёки автопаркда фойдаланишда қўл келади.

Бундан ташқари, iPhone эгаси қайси томондан яқинлашаётганини машина аниқлаб, ўша ёқдаги эшикни очади. Смартфон ва автомобиль доимо маълумот алмашиниб туради. Эгаси машинага яқинлашганда тизимнинг  ўзи кондиционерни ёқади ёки салонни иситади ҳамда шахсий созламалар асосида  салонни тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз: компания ўз электромобилини 2019 йилда ишлаб чиқармоқчи. Лойиҳанинг шартли номи Titan. Яқин-орада инженерлар прототипни синашни бошлайди. Дастлабки маълумотларга қараганда, синаш ишлари Сан-Франциско яқинидаги GoMentum Station ташландиқ базасида ўтказилади. Тасдиқланмаган хабарга кўра, электромобиль BMW i3 асосида яратилиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"