Жаҳон банки эксперти Ўзбекистонга тракторлар учун Uber ташкил этишни маслаҳат берди

Жаҳон банки эксперти Ўзбекистонга тракторлар учун Uber ташкил этишни маслаҳат берди

Марказий Осиё давлатларига жиддий иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириши зарур. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий бошқармаси бош иқтисодчиси Ганс Тиммер маълум қилди, деб хабар беради Daryo.uz.

Тиммерга кўра, Ўзбекистон ўсимликшуносликни ривожлантириши лозим, қишлоқ хўжалигига эса кредитлар, тенг шароитлар ва янги технологияларни жорий этишда ёрдам керак.

«Ўзбекистонга Uber каби трактор ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаси ижараси тизими фойдали бўлиши мумкин», — деди Жаҳон банки эксперти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Uber

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.