Жаҳон бозорининг энг машҳур автоконцернлари аниқланди

Жаҳон бозорининг энг машҳур автоконцернлари аниқланди

2016 йилнинг биринчи ярми Volkswagen Group концернининг кутилмаган ғалабаси билан якунланди.

Шу йилнинг январидан июнигача Фолксвагенга тегишли 5 153 888 автомобиль сотилди. Улар орасида Volkswagen, Audi, Skoda, Seat, Lamborghini ва Porsche маркалари ҳам ҳисобга олинган. Focus2move таҳлилий агентлиги хабарига кўра, бу ўтган йилнинг айни даврига оид натижадан 1,5 фоизга ортиқдир.

Volkswagen Group автомобилларининг бозори бу даражада қизишига ҳатто “дизелгейт можароси” ҳам тўсқинлик қилолмади.

№ Июнь
№ 2016
Автоконцерн
Июн ойида сотилган автомобиллар
2016 йилнинг январидан июнигача сотилган автомобиллар
Июнда савдодаги ўзгариш
2016 ва 2015 йиллар фарқи
1 2 Toyota 889 831 5 048 618 -1,50% 0,20%
2 1 Volkswagen 875 914 5 153 888 3,60% 1,50%
3 3 Renault-Nissan 792 619 4 253 812 7,80% 5,00%
4 4 Hyundai-Kia 734 876 4 037 685 13,00% 2,20%
5 5 General Motors 693 324 3 820 462 1,90% -1,20%
6 6 Ford 560 498 3 184 792 1,40% 3,30%
7 7 FCA 437 406 2 488 069 5,10% 4,90%
8 8 Honda 412 404 2 368 315 1,70% 5,90%
9 9 PSA 293 913 1 700 531 -4,70% -1,10%
10 12 BMW 227 223 1 187 502 5,40% 4,40%

Toyota биринчи ўриндан пастлади. Унинг натижаси 5 048 618 автомобиль бўлиб 0,2 фоизли ўсиш қайд этилди. Бироқ июн ойида япон компанияси немислардан 14 000тага кўпроқ машина сотди. Renault-Nissan алянси эса 4 253 812 (+5%) машина сотиб рўйхатнинг учинчи поғонасидан жой олди.

Қолган компанияларда ўтган йилгига таққослаганда айтарли ўзгариш кузатилмади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"