ЖАРда қайси автомобиллар энг оммалашган?

ЖАРда қайси автомобиллар энг оммалашган?

Жанубий Африка Республикаси автомобиль бозорида шу йилнинг январидан июлига қадар 303,6 минг енгил машина ва тижорий транспорт сотилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 10,3 фоизга камдир.

ЖАРда Toyota маркаси энг харидоргир бўлиб чиқди. 7 ой мобайнида 66,3 минг дона “Тойота” сотилган бўлиб, бу ўтган йилги натижага деярли тенгдир. Немис бренди Volkswagen 49,6 минг машина сотган бўлиб, 8,2 фоизли ўсиш кузатилган. Ford эса 41,1 автомобилини сотган (9,6 фоизли қисқариш). Nissan 22,9 минг (-8,1), Hyundai 20,8 минг (-30,4) машинасини сотишнинг уддасидан чиққан.

ЖАРликлар Volkswagen Polo автомобилини кўпроқ хуш кўришади. 7 ой мобайнида сотилган машиналарнинг 21,3 мингини шу русум ташкил қилади. Ундан кейинги ўринда 20,9 минглик натижа билан Toyota Hilux автомобили турибди. Харидоргир учликни Ford Ranger тугаллайди, Америка русуми 18,5 минг нусха сотилган. ЖАРликлар таъбига мос автомобиллар қаторида яна Toyota Corolla, Toyota Quantum, Toyota Etios, Isuzu KB, Nissan NP200, Chevrolet Utility ва Ford Ecosport русумларини санаш мумкин.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"