Женевада Toyota C-HR кроссовери намойиш этилди

Женевада Toyota C-HR кроссовери намойиш этилди

Ушбу кроссовер серияли ишлаб чиқарилади. Япон автомобилсозлари тақдимот доирасида C-HR кроссовери TNGA шассисига қурилганини айтиб беришди. Яқин кунларда компания ишлаб чиқарган автомобилларнинг ярми шу платформага ўтқазилади.

Кроссовер қиёфаси жуда ҳайбатли. Силлиқланган четлари, туташ фаралар, ғилдиракнинг қавариқ аркалари ва парраксимон диска “юмалоқдан келган” автомобилни ҳашаматли кўрсатади.

Toyota C-HR кроссоверига бензинли двигатель (1,8 литр) ва электромотор ўрнатилган. 122 от кучига эга. Қолаверса, 115 от кучига эга турбомоторли версияси ҳам мавжуддир. Двигателлар механик трансмиссия ва вариатор билан ишлайди.

Toyota C-HR кроссовери яна бир япон компанияси русуми Nissan Juke билан рақобатчи бўлади. Шу йилнинг ўрталаридан бошлаб Туркияга қарашли автокорхоналардан бирида кроссоверни ишлаб чиқариш бошланади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"