Жиззахда янги автомобиль заводи ишга туширилади

Жиззахда янги автомобиль заводи ишга туширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида янги автомобиль заводи ишга туширилади. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.
 
“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти ва “Peugeot Citroen Automotive” гуруҳи ўртасидаги келишув асосида бунёд этилаётган автомобиль заводининг қурилиш-монтаж ишларини 2018 йил 1 майга қадар якунлаш режалаштирилмоқда.
 
2019 йилдан эса бу ерда янги русумдаги замонавий машиналар ишлаб чиқаришга киришилади. 

Хорижий инвесторлар иштирокида амалга оширилаётган ушбу йирик мегалойиҳайилига 16 минг замонавий енгил тижорат автомобили ишлаб чиқариш қувватига эга.
 
Маҳсулотнинг камида 50 фоизи экспортга йўналтирилади. Корхона ишга тушиши билан 600 дан зиёд иш ўрни яратилади. 

Корхонада дастлабки йилиёқ “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб беришга ихтисослаштирилган 30 га яқин йирик ва 160 дан ортиқ ўрта ҳамда кичик корхоналарни жалб қилиш белгиланган.
 
Бунинг натижасида 50 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг сессияда маълумот берилди. 
 
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Франциянинг “Peugeot Citroen Automotive” компанияси Европанинг иккинчи энг йирик автомобил корхонаси ҳисобланади. Корхонанинг штаб-квартираси Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган.
 
Икром Раҳмон
Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.