Жон Ленноннинг автомобили Лондонда кимошдига қўйилади

Жон Ленноннинг автомобили Лондонда кимошдига қўйилади

Лондондаги Sotheby’s кимошди уйи донғи кетган “Битлз” гуруҳининг асосчиларидан бири Жон Леннонга тегишли машинани кимошдида сотмоқчи. Машина 1956 йилда Британияда ишлаб чиқарилган ва ансамбл фаолияти гуллаб-яшнаган чоғида Леннон уни харид қилган. Ленноннинг ташаббуси билан машинага бешта самолётча ўриндиқ ўрнатилган.

Автомобиль қайддан ўтказилганлиги ҳужжати ва унда Ленноннинг имзоси борлигини Sotheby’s матбуот хизмати таъкидлайди.

Машина сотилишидан тушган маблағ хайрия ташкилотларига, жумладан, БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармасига ўтказилади. Мазкур жамғармани мусиқачи ҳаётлигида қўллаб-қувватлаб турган.

Ҳозирча, нодир машинанинг бошланғич нархи айтилмади, аммо кимошди 7 сентябр куни ўтказилиши маълум.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"