«Казмунайгаз» Ўзбекистонга нефть еткизиб беради

«Казмунайгаз» Ўзбекистонга нефть еткизиб беради

«Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси ва Қозоғистоннинг «Казмунайгаз» АЖ нефт ва газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди, деб хабар қилмоқда Sof.uz, «Ўзбекнефтегаз» матбуот хизматига асосланган ҳолда.

«Ўзбекнефтегаз» ва «Казмунайгаз» томонидан имзоланган ҳужжатлар орасида нефт маҳсулотларини маркетинг ва логистикаси, Ўзбекистонга хом нефт еткизиб бериш ҳамда хом нефт маҳсулотларини Қозоғистон ҳудудидан олиб ўтиш борасидаги шартномалар киритилган», — дейилган компания хабарда.

Ўзбекистон холдинги хабарига кўра, ҳужжатлар 23 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага бўлган расмий ташрифи доирасида имзоланган. Ташриф давомида, шунингдек, «Ўзбекнефтегаз» ва Қозоғистон Республикасининг Энергетика вазирликлари орасида нефт ва газ саноатида ҳамкорлик қилиш борасида шартнома имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин «Ўзбекнефтегаз» бошқармаси раиси Алишер Султонов «Омск — Павлодар — Чимкент» нефт қувуридан фойдаланиш ҳақида Қозоғистон билан келишувга  эришганини хабар қилган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.