“Келажакка қайтиб” фильмидаги спорт купеси кимошдида сотилади

“Келажакка қайтиб” фильмидаги спорт купеси кимошдида сотилади

DeLorean DMC-12нинг охирги эгаси нодир купени кимошди савдосига қўйишга қарор қилди. Бу машина 1983 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, “Келажакка қайтиб” фильми съёмкасида иштирок этган. Купенинг ҳозирги эгаси YouTubeда видеолавҳалари билан танилган Мэтт Фарах бўлади.

Кимошдига қўйиш учун автомобилни тиклашга Фарах кўп вақти ва маблағини сарфлади. Ёлланган мутахассислар двигателни қайтадан йиғишди, бутловчи қисмлари ўзгартирилди, симлари ўтказилди. System осмаси қўйилди. Машина онадан туғилгандек янги ва техник кўрсаткичлари расо ҳолга келди.

Эслатиб ўтиш керакки, машинанинг биринчи эгаси унда 4023 км йўл босган, кейин гаражида 28 йил ётган. Кейинги эгаси бўлмиш “ютуб”чи Мэтт Фарах сотишдан олдин 3218 км юриб қўйган.

Фарах спорткупенинг бошланғич баҳосини 31 минг доллар деди. Аммо бундан-да мўмай пулга сотилиши кундай равшандир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"