Келгуси йилдан Lada Vesta серияли ишлаб чиқарилади

Келгуси йилдан Lada Vesta серияли ишлаб чиқарилади

Универсал йўлтанламас Lada Vesta Cross 2016 йил 15 сентябрдан бошлаб серияли ишлаб чиқарилади, деб хабар беради “Автосреда”. АвтоВАЗ президенти Андерссон янги автомобиль компаниянинг Ижевскдаги заводида йиғилишини билдирди. Бошламасига фақат олд узатмали, кейинроқ тўла узатмали модификация чиқиши кутилмоқда. Машинанинг прототипи Москвадаги OffRoad Show кўргазмасида намойиш қилинган.

Lada Vesta автомобили Россия президенти эътирофига ҳам сазовор бўлди. “Жуда яхши автомобиль,  бошқаришга қулай”, — деди Путин. Автомобил ҳам механик, ҳам автомат узатиш қутиси билан жиҳозланган. Президент автомат узатиш қутисини ишлашига яхши баҳо берди. “Биз тоққа кўтарилдик, у ерда йўл жуда тик бўлишига қарамай, машина жуда текис юрди”, — деди у автомобилни бошқариб кўргач.

Йўлтанламасдан ташқари АвтоВАЗ оддий универсал Vesta ишлаб чиқаришни мўлжаллагани ҳақида ҳам хабарлар чиққан. Норасмий маълумотга кўра, бу лойиҳадаги машина дизайни тасдиқланиш арафасида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Vesta ишлаб чиқариш Ижавто заводида 25 сентябрдан бошланган. Машинанинг аниқ нархи, ҳозирча номаълум. Андерссон 495 ва 600 минг орасидаги баҳони айтган эди. Прайслист сотув бошланадиган 25 ноябр куни ошкор этилади. Йил охиригача олти минг автомобиль йиғилади ва уларнинг беш минги сотилади. 2015 йил охиригача Vesta 16 клапанли, 1,6 литрли, 106 от кучига эга двигатель билан чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"