Kia АҚШдаги 2956 та машинасини қайтариб олади

Kia АҚШдаги 2956 та машинасини қайтариб олади

Kia АҚШда 2021 йил 28 июл 14 октябрьига қадар ишлаб чиқарилган 2956 та Karnaval автомобилларини қайтариб олишни режалаштирмоқда.

Speedme.ru сайтининг ёзишича, автомобилларни қайтариб олишга орқа эшиклардаги муаммолар сабаб бўлган. Улар қулфдаги пластик ушлагичлар дизайни туфайли машина ҳаракатланаётганда очилиб кетиши мумкин ёки умуман ёпилмайди.

Kia матбуотининг хизматининг таькидлашича, агар эшикни ёпиш имкони бўлмаса, машина тўрт марта сигнал беради. 10 км/соат тезликка эришилганда, автомобил узлуксиз сигнал беради ва ускуналар панелидаги индикатор ёнади.

Kia бренди матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги барча автомашиналар эгалари 2021 йил 16 декабрдан кейин АҚШдаги энг яқин бренд сервис марказига келиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилинади. Ушбу носозликни бартараф этиш бўйича барча ишлар автомобил ишлаб чиқарувчиси ҳисобидан амалга оширилади, деб хабар бермоқда Kia матбуот хизмати.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Kia