Kia АҚШнинг энг ишончли автомобили номига сазовор бўлди

Kia АҚШнинг энг ишончли автомобили номига сазовор бўлди

Американинг J. D. Power консалтинг компанияси Kia маркасини йилнинг энг сифатли ва ишончли автомобили дея баҳолади. Kia олдин бундай нуфузли эътирофга муносиб топилмаган.

80 минг респондент ўртасида ўтказилган сўровнома натижасида айтилишича, “Киа” сотиб олинганидан сўнг уч ойгача носозликка жуда кам учрайди. Корейс маркасидан кейинги ўринларни Porsche, Hyundai, Toyota ва BMW компаниялари эгаллади. Энг “дардга чалинувчан” маркалар Smart, Fiat, Volvo, Land Rover ва Mini деб топилди.

Рейтингда 33 машинасозлик компаниясининг русумлари баҳоланди. Уларнинг 21 нафари ўтган йилги натижаларини яхшилади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"