KIA биринчи гибрид кроссоверини кўрсатди

KIA биринчи гибрид кроссоверини кўрсатди

Корейсларнинг йирик машинасозлик ширкати KIA Чикагода илк гибрид двигателли кроссоверини намойиш этди. Автомобиль Niro деб номланди. Шу йилдан савдога чиқарилади. Авторусумлар сафида Soul ва Sportage орасидан жой олди, машҳур Toyota Prius русумига рақобатчи бўлади.

Янги гибрид кроссовер қиёфасида 2013 йилда Франкфуртда намойиш этилган KIA Niro нишона нусхасининг аломатлари сезилади. Машинага спойлер (антиқанотга ўхшаш, машина тўғри йўналишда барқарор юришига ёрдамлашувчи қисми) ўрнатилган, вертикал ҳавотортари (воздухозаборник) бор. 18 дюймли ғилдирак дисклари кроссоверга спорт машиналари сингари абжир ва жўшқин тус беради. KIA Niroда сенсор дисплей мавжуд. Android Auto ва Apple CarPlayни қўлловчи UVO3 мультитизими бор.

Кроссовер двигатели ҳажми 1,6 литр, олти поғонали трансмиссия билан ишлайди. Электромотор ўрнатилган. Жами 146 от кучига эга. Автомобилнинг бошқа техник тафсилотлари ва нархи борасида, ҳозирча, янгилик йўқ.

Тошкентдаги  KIA MOTORS автосалони орқали KIA автомобилларига буюртма бериш имкони бор.

 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"