Kia биринчи гибрид кроссоверини Европага намойиш қилди

Kia биринчи гибрид кроссоверини Европага намойиш қилди

Женевага кореялик автомобилсозлар илк гибрид кроссоверини олиб келди.

Niro номини олган бу автомобиль жорий йилнинг учинчи чорагидан сотилиши мумкин. Русумлар сафида Soul ва Sportage орасидан ўрин эгаллайди. Гибриднинг бозордаги асосий рақобатчиси Toyota Prius бўлади.

Niro тўрт цилиндрли 1,6 литрли бензинли моторга эга, шунингдек, электродвигатели бор. Тўла қуввати 141 от кучига тенг.

Niro қиёфаси 2013 йилда Франкфуртда намойиш қилинган нишона нусханикига ўхшаш. Спойлер ва ён молдинглари бор, ғилдирак дисклари 18 дюймли, аэродинамик тўсқичи (обвес) ва вертикал ҳавотортари (воздухозаборник) мавжуд. Юкхона ҳажми 421 литрга тенг. Тугмали ўт олдириш тизими билан жиҳозланган. Бундан ташқари, Android Auto ва Apple CarPlayларни қўллайдиган UVO3 ахборот-кўнгилочар тизими бор. Кўнгилочар тизим 7 дюймли дисплейга эга.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"