Kia Niro кроссовери Жанубий Кореянинг энг серхаридор гибриди деб топилди

Kia Niro кроссовери Жанубий Кореянинг энг серхаридор гибриди деб топилди

Йўлтанламас жорий йилнинг мартидан бошлаб Жанубий Кореяда савдога чиқарилган. Ўтган тўрт ой мобайнида 8 минг 400 нусхадан ортиқ сотилди.

Niro кроссовери истисно тарзида фақат гибрид тизим билан ишлайди. Kia бозоршунослари (маркетолог) мўлжалидан кўра савдо 1,5 баробар ортиқ юришган.

Кроссоверга 1,6 литрли бензинли двигатель ўрнатилган бўлиб, қуввати 105 от кучига тенг. Бундан ташқари 32 кВтли электромотори бор. 100 кмга ўртача 4,7 литр ёнилғи сарфлайди.

Шу йилнинг кузиданоқ Kia Niro Европа бозорига чиқиши режалаштирилмоқда. Ундан сўнг эса АҚШга етказиб берилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"