Kia Optima универсалининг расми ва тафсилотлари ошкор этилди

Kia Optima универсалининг расми ва тафсилотлари ошкор этилди

Kia компанияси Optima Sportswagon универсалининг суратларини расман намойиш қилди. Дебют март ойида Женевада ўтказилиши мўлжалланган.

Kia Optima Sportswagon ташқи қиёфаси ўтган йилги Sportspace нишона нусхасининг (концепт) услубида яратилган. D сегментига мансуб серияли универсал узунлиги 4855 мм, кенглиги — 1860 мм, бўйи — 1470 мм ғилдираклар базаси 2805 мм. Optima SW узунлиги Optima седанига мос келади, аммо универсалнинг юк солиш бўлими седанникидан 48 литрга каттароқ (533 литрга тенг).

Универсалга 163 от кучига эга бензинли мотор ўрнатилади. Бундан ташқари, харидорда 1,7 литрли 141 от кучига эга дизель двигателли версияни танлаш имкони ҳам бор.

Худди седан сингари Optima SW универсалининг ҳам GT ва GT Line турлари мавжуддир. Улар бир-биридан ташқи ва ички кўриниш жиҳатдан бироз фарқ қилишади.

Kia Optima Sportswagon 2016 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб сотилади. Нархи хусусида, ҳозирча, маълумот йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"