Kia янгиланган Kia K3 седанини намойиш қилди

Kia янгиланган Kia K3 седанини намойиш қилди

Жанубий Кореяда янгиланган Kia K3 седанининг савдоси бошланди. Бу моделни Kia Cerato деб ҳам аташади. Ташқи кўриниши бир оз пардозланган. Кореянинг ўзида, ҳозирча, бензинли версияси (мотор кўрсаткичлари — 132 от кучи ва 160 Н•м) чиқарилди. Кейинги версияларига VGT турбодизель ўрнатилиши кутилмоқда.

Рестайлинг версиянинг 15 млн вонлигига қараганда (13 минг доллар) нархи ошмаган дейиш мумкин. Унинг Forte деб аталган америкача версиясини январ ойида Детройтдаги автошоуда кўрсатишади. Йил ўртасига бориб Мексикада қуриб битказилган завод конвейеридан чиқади.

Kia автомобилларига Тошкентдаги «Kia Motors» автосалони орқали буюртма бериш мумкин.

Kia K3’нинг аввалги (чапда) ва ҳозирги кўриниши:

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"