Lamborghini деҳқон қўлига тушса кўринг

Lamborghini деҳқон қўлига тушса кўринг

Ижтимоий тармоқларда турли қишлоқ хўжалик ишларига мослаштирилган автомобиллар расмини кўргансиз. “Нексия”нинг ичидан бошини чиқариб турган ғунажин ёки кўринмай қолгунича маккапоя ортилган “Ласетти” суратини томоша қилгач, мириқиб хахолагансиз.

Қурилиш материаллари бозорининг юк ташувчи айрим машиналари дизайнида эса ғоят истеъдодли конструкторнинг қўли сезилади. Масалан, расмдаги “такомиллаштирилган” Волганинг устига автобус ортсангиз ҳам кўтаради 😉

Дарвоқе, нозиктаъб хорижликлар ўзини сенлаб, қимматбаҳо автомобилини сизлайди, деб ўйласангиз адашасиз. Суперкар эгаси ҳам сизу бизга ўхшаган одам. У ҳам фермерлик билан шуғулланиши, хўжалик ишлари билан банд бўлиши мумкин.

Қуйида томоша қиладиганингиз видео қаҳрамони австралиялик Lamborghini автомобилига тиркама улаб, ичига бир той сомон ва уй ҳайвонларини солиб, шаҳар кўчаларида бемалол кезиб юрибди. Бортдаги эчкилар маза қилиб пичан кавшаб шаҳар айланмоқда. Ахир, уларни кимсан Lamborghini машинаси тортиб кетмоқда.

Томоша қилинг:

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#юмор

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"