Lamborghini Huracan Британиядаги илк суперкар-таксига айланди

Lamborghini Huracan Британиядаги илк суперкар-таксига айланди

Британиянинг Вульверхемптон шаҳри маъмурий кенгаши Lamborghini Huracan купесини “чақирув бўйича ишловчи такси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган автомобиль” сифатида рўйхатга олди. Суперкер Британияда мазкур категория бўйича лицензия ололган бундай таснидаги илк машинага айланди, дея хабар бермоқда “Мотор”.

Қиймати 196 минг фунт-стерлинг (285,3 минг доллар) бўлган яшил Lamborghini Huracan автомобили Special Wedding Cars компаниясига тегишли. Аввалроқ фирма ихтиёрида оқ Lamborghini Gallardo купеси бор эди, бироқ унинг лицензияси автомобилни фақат байрам оқшомлари ва тантанали тадбирлар учун ижарага бериш имконини берарди, холос.

Буюк Британияда йўловчиларни бир жойдан иккинчи жойга пул эвазига тегишли рухсатномасиз ташиш тақиқланади ва бундай ҳолат катта жаримага сабаб бўлади. Энди эса компанияда суперкардан такси сифатида фойдаланиш учун тўла ҳуқуқ бор.

“Тахминимизча, Huracan’дан асосан тўй ва битирув оқшомлари учун фойдаланишади. Лекин биров бирдан дўконга нарса олгани бориш ёки темирйўл бекатига етиб олишни хоҳлаб қолса, энди муаммо йўқ. Бир муаммо бор — бу машинада минимал тариф соатига 349 фунт (505 доллар)”, — деди Special Wedding Cars раҳбарларидан бири Хейди Уарк.

Lamborghini Huracan сиғими 5,2 литрли V10 двигатель билан таъминланган бўлиб, у 610 от кучига эга. Суперкар 3,2 сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эриша олади, унинг энг юқори тезлиги соатига 325 километрни ташкил этади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#такси

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.